Европа Иттифоқи Украинага 1 миллион дона снаряд етказиб берди — Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили.
Жозеп Боррел бу маррага "кутилганидан бир неча ой кечроқ" эришилганини тан олди. Дастлаб Брюссел 2024 йил март ойи охиригача Украинага бир миллион артиллерия снарядларини етказиб беришни режалаштирган эди. Бироқ, бу вақтга келиб, керакли миқдорнинг ярмидан бир оз кўпроғи етказиб берилган.
"Биз Киевни снарядлар билан таъминлашни давом эттирамиз, чунки Россия Шимолий Корея ва Эрондан катта миқдорда ўқ-дорилар ва ракеталарни олишда давом этмоқда", — деди Боррел.