ЕИ элчилари бугун Россия газини 2027 йил охиригача босқичма-босқич тўхтатиш режасини тасдиқлади. Бу тақиқни қонун сифатида қабул қилишдан олдинги муҳим босқич ҳисобланади.
Келишувга кўра, Россиядан денгиз орқали келадиган суюлтирилган табиий газ (СПГ) 2026 йил охиригача тўхтатилади. Қувур орқали етказиладиган газ 2027 йил 30 сентябргача босқичма-босқич бекор қилинади.
📑 Тақиқ кучга кириши учун ЕИ энергетика вазирлари ва Европа Парламенти томонидан расмий тасдиқ талаб этилади. Парламент келаси ҳафта овоз беради, вазирлар эса келаси йил бошида маъқуллаши кутилмоқда.