Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Озодлик радиосига 5,5 миллион евро ажратади

Европа Иттифоқи Озодлик радиосига 5,5 миллион евро ажратади

Бу ҳақда Европа дипломатияси раҳбари Кажа Каллас ЕИ ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Вазирлар “Озодлик” радиосини молиялаштириш учун 5,5 миллион евро ажратишга келишиб олдилар”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи “Озодлик радиоси Европа Иттифоқига қўшни давлатлар, шунингдек, Шимолий Кавказ ва Марказий Осиёда фаолиятини давом эттиришини таъминлашни мақсад қилган”.

"Бу қисқа муддатли молиялаштириш, энди Европа Иттифоқи давлатлари узоқ муддатли молиялаштириш бўйича ўзаро келишувга эришишлари керак", - дея қўшимча қилди Каллас.

Киритилди: 06:12 21.05.2025. Ўқилди: 435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!