Бугун 4 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага 90 миллиард евро миқдорида фоизсиз кредит ажратишни маъқуллади

Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага 90 миллиард евро миқдорида фоизсиз кредит ажратишни маъқуллади

Европа Иттифоқи Кенгаши Украинага 90 миллиард евро миқдорида фоизсиз кредит ажратишни маъқуллади — Deutsche Welle.

Бу қарор Европа Иттифоқи давлатлари элчилари томонидан қабул қилинди, дея хабар бермоқда нашр.

Украинага фоизсиз кредит ажратиш ҳақида декабр ойида бўлиб ўтган ЕИ саммитида келишиб олинган эди. Еврокомиссия уни 14 январ куни тасдиқлаган.

"Маблағнинг учдан бир қисмини Украина бюджетини қўллаб-қувватлашга, қолган 60 миллиард еврони эса ҳарбий ёрдамга йўналтириш таклиф этилган. Маблағлар 2026 йилнинг биринчи чорагида Киевга ўтказилиши режалаштирилган", дея ёзмоқда Deutsche Welle.

Киритилди: Бугун 19:59. Ўқилди: 141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!