Европа Иттифоқи Грузияни сайловлардаги қонунбузарликларни текширишга чақирмоқда.
"Биз Грузия Марказий сайлов комиссиясини сайловлардаги қонунбузарликлар ва улар билан боғлиқ айбловларни тезкор, ошкора ва мустақил равишда текшириш ва кўриб чиқиш бўйича ўз бурчини бажаришга чақирамиз", — дейилади Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел ва Еврокомиссия қўшма баёнотида.
ЕИ, шунингдек, Грузия ҳукуматини “Европа интеграциясининг асосий тамойилларига мувофиқ демократик, кенг қамровли ва барқарор ислоҳотлар” ўтказишга чақирди.
"Грузия фуқароларининг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига путур етказувчи ҳамда Европа Иттифоқи асос солган қадриятлар ва тамойилларга зид келадиган ҳар қандай қонун ҳужжатлари бекор қилиниши керак", — дейилади ҳужжатда.