Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Европа Иттифоқи чегарасида автоматлаштирилган Entry/Exit system ишга туширилади

Европа Иттифоқи чегарасида автоматлаштирилган  Entry/Exit system ишга туширилади

Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа парламенти Европа Иттифоқи чегарасида паспортлардаги штамплар ўрнини босувчи автоматлаштирилган кириш/чиқиш тизимини (EES ) босқичма-босқич ишга тушириш бўйича дастлабки келишувга эришди . Бу ҳақда ЕИ кенгаши сайтида хабар берилди .

Янги келишув EESни босқичма-босқич жорий этиш учун олти ой вақт беришни таклиф қилади.

“Ушбу ўтиш даври тугагунга қадар аъзо давлатлар саёҳат ҳужжатларига қўлда муҳр қўйишда давом этади”, — дейилади пресс-релизда.

Eвропа Иттифоқи Кенгаши ва Eвропа Парламенти ўртасидаги келишув EES дарҳол жорий этилишини англатмайди. Тизимни босқичма-босқич ишга тушириш санаси Европа Комиссияси томонидан белгиланиши керак. Бундан ташқари, 19 май куни эришилган келишув дастлабки ҳисобланади ва у ҳали ҳам Европа Иттифоқи Кенгаши ва Европа Парламенти томонидан тасдиқланиши керак.

Рақамли EES тизими Шенген ҳудудига кирувчи ва ундан чиқиб кетаётганлар ҳақидаги маълумотларни, жумладан биометрик маълумотларни: бармоқ излари ва юз тасвирларини автоматик рўйхатга олиш имконини беради. ЕИ маъмурлари учинчи давлат фуқароларининг шахсий маълумотлари ва уларнинг саёҳат тарихига доимий кириш ҳуқуқига эга бўлади ва улар рухсат этилган бўлиш муддатига мос келишини назорат қилишлари мумкин бўлади.

Киритилди: 13:12 20.05.2025. Ўқилди: 457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!