Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Европа Иттифоқи 6-8 йил ичида Россия Федерацияси билан ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак

Европа Иттифоқи 6-8 йил ичида Россия Федерацияси билан ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак

Европа Иттифоқи 6-8 йил ичида Россия Федерацияси билан ҳарбий можарога тайёр бўлиши керак. Бу ҳақда ЕИ Мудофаа бўйича комиссари лавозимига номзод гапирди.

Андрюс Кубилюснинг қайд этишича, кейинги бир неча йил ичида Европа Иттифоқи мамлакатлари Европада мудофаа саноатини мустаҳкамлашга 500 миллиард евродан ортиқ сармоя киритиши керак.

"НАТО мудофаа вазирлари ва генераллари Владимир Путин 6-8 йилдан кейин НАТО ва ЕИ билан қарама-қаршиликка тайёр бўлиши мумкин деган фикрда. Бу биз тез ва мақсадли қарорлар қабул қилишимиз кераклигини англатади", — дея маълум қилди Европарламентдаги Россия бўйича собиқ маърузачи, ҳозирда Европа Иттифоқи биринчи комиссарлигига номзод.

Кубилюс янги лавозимга ўтиргач, биринчи навбатда Европа Иттифоқи ҳарбий чақирувга тайёр бўлиш учун қандай ресурсларга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги саволни кўриб чиқади. Унинг сўзларига кўра, Европа ҳарбий саноати қониқарсиз аҳволда, чунки у сўнгги 10 йил ичида бир триллион евродан кўпроқ зарар кўрган.

Reuters нашрининг ёзишича, Кубилюс Брюсселга мудофаа қуроллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқини беришни истамаётган бир нечта Европа Иттифоқи мамлакатлари билан "қийин кураш"га дуч келмоқда.

Киритилди: 10:58 19.09.2024. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!