Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Европа Иттифоқи 11 та танкерга нисбатан санкцияларни бекор қилди, яна 46 тасини “қора рўйхат”га қўшди

Европа Иттифоқи 11 та танкерга нисбатан санкцияларни бекор қилди, яна 46 тасини “қора рўйхат”га қўшди

Европа Иттифоқи 20-санкциялар пакети доирасида 11 та танкерга нисбатан чекловларни бекор қилди. Бу ҳақда Европа Комиссияси маълум қилди.

Шу билан бирга, Россия нефтини ташишда иштирок этган яна 46 та танкер санкциялар рўйхатига киритилди.

Комиссия таъкидлашича, қоидаларга риоя қилишга қайтган кемалар санкциялар рўйхатидан чиқарилиши мумкин.

Янги ўзгаришлардан сўнг санкцияга тушган кемалар умумий сони 632 тага етди. Шунингдек, учинчи давлатларда фаолият юритувчи айрим “соя” юк ташиш компаниялари ва йирик денгиз суғурта компаниясига ҳам чекловлар жорий этилган.

Бугун Европа Кенгаши Россияга қарши 20-санкциялар пакетини ҳамда Украинага 90 миллиард евро миқдорида кредит ажратишни расман маъқуллади.

Киритилди: 21:56 23.04.2026. Ўқилди: 364 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!