Европанинг етакчи давлатлари, НАТО ва Еврокомиссия раҳбарлари 4 сентябрь куни Парижда учрашиб, Россия-Украина можаросини тартибга солишни муҳокама қилади.
Бу ҳақда Financial Times (FT) хабар бермоқда.
Унга кўра, Франция президенти Эммануэль Макрон ташаббуси билан келаси ҳафта Парижда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Германия канцлери Фридрих Мерц, НАТО бош котиби Марк Рютте ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Улар Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қилишда давом этадилар.