Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Европа етакчилари 4 сeнтябр куни Парижда учрашади — Financial Times

Европа етакчилари 4 сeнтябр куни Парижда учрашади — Financial Times

Нашрнинг уч нафар дипломатга таянган ҳолда хабар беришича, 4 сентябр, пайшанба куни, Европа етакчилари Эммануел Макроннинг таклифига биноан Парижда учрашишади. Улар орасида Германия канцлери Фридрих Мерц, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, NATO бош котиби Марк Рютте ва Урсула фон дер Ляйен борлиги айтилмоқда. Улар Украинага ўз ҳарбийларини юбориш бўйича потенциал режани тайёрламоқда.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Украинага европалик ҳарбийларни жойлаштириш учун “йўл харитаси” аллақачон ишлаб чиқилган.

"Хавфсизлик кафолатлари биринчи даражали аҳамиятга эга ва мутлақо зарур. Биз Оқ уйда президент Трамп билан келишувга эришгандик, бу борадаги ишлар жуда яхши кетмоқда. Трамп Қўшма Штатлар Европа давлатларининг Украинадаги контингентини қўллаб-қувватлашда бевосита иштироки этишига ишонтирган", — деди фон дер Ляйен.

"Ушбу ҳарбий кучлар таркибига Европа давлатлари бошқарувидаги ўн минглаб аскарлар кириши мумкин, уларга АҚШ томонидан ёрдам кўрсатилади. Бунга қўмондонлик ва бошқарув тизимлари, шунингдек, разведка ва кузатув воситалари ҳам киради", дея ёзмоқда Financial Times.

Киритилди: 14:45 01.09.2025. Ўқилди: 509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!