Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Еврокомиссиянинг санкция қўллаш борасидаги навбати Беларусга келди

Еврокомиссиянинг санкция қўллаш борасидаги навбати Беларусга келди

Еврокомиссия Минскни Литва ҳаво ҳудудига ҳаво шарларини юборишда айблаб, Литвага қарши "гибрид ҳужумлар" учун Беларусга қарши янги санкциялар жорий қилмоқчи.

Бу ҳақда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Литва президенти Гитанас Науседа билан музокаралар чоғида маълум қилган.

"Литва-Беларус чегарасидаги вазият Литва ҳаво ҳудудига контрабандачилар шарларининг кириб келиши сони ортиб бораётгани сабабли ёмонлашмоқда”, деб ёзади фон дер Ляйен. Санкция режимимиз доирасида янги чора-тадбирлар тайёрламоқдамиз”, - дейди у.

Вильнюсга кўра, Беларусдан келган контрабандачилар сигаретларни ташиш учун об-ҳаво шарларидан фойдаланмоқда, бу сўнгги ойда кенг тарқалган. 22 октябрь куни Литвада 200 та ҳаво шари қўнди. Душанбага ўтар кечаси 60 дан ортиқ об-ҳаво шарлари Литва ҳаво ҳудудига кирди.

Шу сабабли Вильнюс халқаро аэропорти фаолиятини бир неча бор тўхтатди.

Литва ҳукумати контрабандачиларнинг об-ҳаво шарларидан ҳимоя қилиш бўйича энг яхши лойиҳа учун 1 миллион евро мукофот эълон қилди.

Киритилди: 08:45 02.12.2025. Ўқилди: 525 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!