Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Леен март ойида Украинага мавжуд дастурлар бўйича 3,5 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам траншини ўтказишга ваъда берди.
Бу ҳақда сиёсатчи Киевда чиқиши чоғида маълум қилди, дейилади Еврокомиссия матбуот хизмати хабарида.
“Европа Украинани танқидий кунларда мустаҳкамлаш учун шу ерда. Айтишим мумкинки, Украинага 3,5 миллиард миқдоридаги янги ёрдам транши март ойида етиб келади”, — дея фон дер Леен сўзларини келтиради.
Бугун эрта тонгда Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен ва Европа кенгаши раҳбари Антонио Коста Киевга келди.
Ташриф Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганининг 3 йиллигига тўғри келди.