Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Еврокомиссия Brent нефтининг бир баррели нархи 67,7 долларгача тушишини башорат қилмоқда

Еврокомиссия Brent нефтининг бир баррели нархи 67,7 долларгача тушишини башорат қилмоқда

Еврокомиссия маълумотларига кўра, Brent нефтининг бир баррели нархи 2025 йилда 67,7 долларгача, 2026 йилда эса 64 долларгача пасайиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда Kazinform агентлиги.

Бу ҳақда Еврокомиссиянинг баҳорги прогнозида қайд этилган.

Еврокомиссиянинг кузги прогнозида эса бу кўрсаткичлар мос равишда 73,1 ва 71,5 долларни ташкил этган эди. Еврокомиссиянинг таъкидлашича, нефть нархининг пасайишига таъсир этувчи асосий омил АҚШнинг савдо тарифлари билан боғлиқ ноаниқликдир.

Эслатиб ўтамиз, президент Доналд Трамп Эрондан нефть ёки нефть маҳсулотларини харид қилувчи мамлакатлар ёки шахсларга АҚШ билан бизнес юритишга рухсат берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирган эди.

Киритилди: 21:25 19.05.2025. Ўқилди: 773 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!