Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Еврокомиссия АҚШ маҳсулотлари импортига 25 фоизлик бож жорий этишни таклиф қилди – Bloomberg

Еврокомиссия АҚШ маҳсулотлари импортига 25 фоизлик бож жорий этишни таклиф қилди – Bloomberg

Нашр танишиб чиққан Еврокомиссия томонидан тайёрланган ҳужжатларда савдо тарифлари оширилиши таклиф этилаётган ўнлаб маҳсулотлар рўйхати келтирилган.

Божларни ошириш режаси яқин кунларда Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан маъқуллашлари лозим. Оширилган ставка бўйича дастлабки божлар 15 апрелдан ундирила бошланади, аммо асосий жавоб чоралари май ойининг ўрталарида кучга киради.

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Брюссел Вашингтонга саноат маҳсулотларига божларни ўзаро бекор қилишни таклиф этгани, бироқ бу таклифга "муносиб жавоб" бўлмаганини маълум қилди.

Шу билан бирга, Савдо масалалари бўйича еврокомиссар Марош Шефчович Евроиттифоқ ўз таклифларига жавобни “узоқ муддат кутиб ўтирмаслигини” таъкидлади.

Киритилди: 11:55 08.04.2025. Ўқилди: 1017 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!