Еврокомиссия Россияга қарши тайёрланган 20-санкциялар пакети лойиҳасидан Россия нефтини ташиш билан боғлиқ чекловларни чиқариб ташлади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Брюсселдаги дипломатик манба маълум қилди.
Хабар қилинишича, Евроиттифоққа аъзо 27 давлат элчилари кўриб чиқиши учун тақдим этилган ҳужжатда аввал кўзда тутилган бир қатор муҳим тақиқлар олиб ташланган.
«Еврокомиссия Россияга нисбатан 20-санкциялар пакетини қабул қилиш таклифини киритди, бироқ ундан Россия нефтини (Европа ташувчилари томонидан) ташишни тўлиқ тақиқлаш банди чиқарилган», — дейди манба.
Шунингдек, чекловлар рўйхатидан ушбу ташиш жараёнлари учун хизмат кўрсатиш, жумладан, юкларни суғурталаш билан боғлиқ бандлар ҳам олиб ташлангани айтилмоқда.