Бугун 28 сентябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Евроиттифоқ Украинага 130 миллиард еврогача репарацион кредит ажратиши мумкин — Reuters

Евроиттифоқ Украинага 130 миллиард еврогача репарацион кредит ажратиши мумкин — Reuters

Ахборот агентлигининг музокаралар билан таниш ЕИ вакилига таяниб хабар беришича, кредитнинг асосини Россиянинг Ғарбда музлатилган активлари ташкил этиши керак. Бироқ Брюссел бундан аввал 2024 йилда Украинага берилган 45 миллиард евролик G7 кредитини ёпмоқчи.

"Кредитнинг якуний миқдори Халқаро валюта жамғармаси томонидан 2026–2027 йилларда Украинанинг эҳтиёжлари баҳоланганидан сўнг келишилади", дея ёзмоқда Reuters.

Репарацион кредит ғояси Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга тегишли. Унинг айтишича, ушбу қарз Украинага мудофаа харажатларини молиялаштиришда ёрдам бериши зарур ва Киев уни “фақат Россия репарацияларни тўлаганидан кейин” қайтаради.

Киритилди: 18:24 25.09.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!