"Президент Трампнинг божларни 90 кунга тўхтатиш ҳақидаги баёнотини инобатга олдик. Биз музокараларга имкон бермоқчимиз. Европа Иттифоқига аъзо давлатлар томонидан қўллаб-қувватланган қарши чораларини қабул қилиш жараёнини якунлаб, уларни 90 кунга тўхтатиб турамиз", — деб ёзди Урсула фон дер Ляйен X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, агар музокаралар муваффақиятсиз тугаса, қарши чоралар кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп жавоб чораларини жорий қилмаган мамлакатларга божларни 90 кунга тўхтатган эди.