Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Евроиттифоқ Россияни пул ювиш бўйича “қора рўйхатга” киритишга қарор қилди — Politico

 Евроиттифоқ Россияни пул ювиш бўйича “қора рўйхатга” киритишга қарор қилди — Politico

Нашрнинг хабар беришича, Европа Иттифоқи Россияни “пул ювиш ва терроризмни молиялаштириш хавфи юқори бўлган давлатлар” рўйхатига киритади.

Бу қарор бир томонлама тартибда қабул қилиниши режалаштирилмоқда, чунки FATF (пул ювишга қарши курашувчи халқаро тузилма) фақат Россиянинг аъзолигини тўхтатиб қўйган, аммо уни “кулранг” ёки “қора” рўйхатларга киритмаган.

"Россияни пул ювиш бўйича “қора рўйхатга” киритиш ташаббусини Европарламент илгари сурмоқда, уни амалга оширишга эса Евроиттифоқнинг янги “Пул ювишга қарши кураш бошқармаси” (АMLA) имкон яратади. Ташкилот 2025 йил охиригача баҳолаш ўтказишга ваъда берган", дея ёзмоқда Politico.

Киритилди: 17:40 04.12.2025. Ўқилди: 325 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!