Евроиттифоқ 10 та хорижий ваколатхонадаги ходимларини қисқартиради ва Россияга қарши санкцияларни қўллашда муҳим бўлган давлатлардаги делегацияларни кучайтиради — Politico.
Европа Иттифоқининг Рашқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Кая Каллас Европа ташқи алоқалар хизматини (EEAS) қайта ташкил этиш режасини тақдим этди.
Politico нашрининг ёзишича, Калласнинг таклифлари Еврокомиссиянинг юқори лавозимли раҳбарлари томонидан маъқулланган.
Қисқартиришлар асосан Евроиттифоқ эндиликда кўп сонли дипломат юборишни истамаётган мамлакатлардаги делегацияларни қамраб олади. Бунга Беларус ва Лесото мисол бўлади.
Газета манбасининг сўзларига кўра, Евроиттифоқнинг устуворликлари эндиликда ривожланишга кўмаклашишдан кўра кўпроқ стратегик манфаатларга, санкцияларга риоя этилишини таъминлаш ёки мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка йўналтирилмоқда.
"Натижада 2027 йилга қадар EEAS нинг 144 та ваколатхонасидан 10 тасида ишлаётган тахминан 100 нафар ходим ишдан бўшатилиши кутилмоқда. Бунга параллел равишда, санкциялар режимига риоя этилиши учун муҳим бўлган давлатлардаги делегациялар, масалан, Россиянинг “соя флотига” тегишли кемалар юрадиган байроқлар остидаги мамлакатлардаги таркиб кучайтирилади", деб ёзади Politico.