Евроиттифоқ Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тайёрлашни бошлади — Европа дипломатияси раҳбари.
"Европа иттифоқи Россия тўлиқ ва сўзсиз сулҳга рози бўлмагунча ҳеч қандай ён бериш масаласини муҳокама қилмаслиги керак", — деди Кайя Каллас.
Бундан ташқари, Еврокомиссия томонидан эълон қилинган баёнотда Европа давлатлари Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этиши қайд этилди.