Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Евроиттифоқ Москвага қарши санкциялар доирасида Россия суюлтирилган табиий гази импортига тақиқ жорий этиш ғоясидан воз кечди — Reuters

Евроиттифоқ Москвага қарши санкциялар доирасида Россия суюлтирилган табиий гази импортига тақиқ жорий этиш ғоясидан воз кечди — Reuters

Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, Еврокомиссия айрим ҳукуматларнинг қаршилиги ва муқобил газ манбалари борасидаги ноаниқликлар сабабли Россия суюлтирилган табиий газига қарши санкциялардан воз кечган.

Европа амалдорларидан бири агентликка берган изоҳида, Еврокомиссия АҚШ билан олиб борилаётган савдо музокаралари фонида санкциялар туфайли Россия суюлтирилган табиий газидан маҳрум бўлиш хавфига боришни истамаётганини айтган.

Reuters, шунингдек, Евроиттифоқ аъзолари Россия ва Норвегиядан кейинги учинчи йирик газ етказиб берувчи бўлган Қўшма Штатларга янги “энергетик қарамлик” пайдо бўлишидан ҳам хавотир олаётганини қўшимча қилган.

Киритилди: 10:49 17.04.2025. Ўқилди: 1091 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!