Hашрнинг учта амалдорга таяниб ёзишича, Европа Иттифоқи бошқа стандартлар асосида ишлаб чиқарилган айрим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу чоралар Трампнинг Европадан АҚШга импорт қилинадиган барча маҳсулотларга 10–20% бож солиш ҳақидаги таҳдидларига жавобан билдирилган.
Манбаларга кўра, Еврокомиссия келаси ҳафта импортга нисбатан янада қаттиқроқ чекловлар киритиш масаласини кўриб чиқади. Дастлабки босқичда чекловлар Европа Иттифоқи фермерларига тақиқланган пестицидлар ёрдамида етиштирилган соя каби маҳсулотларга таъсир қилиши мумкин.
Европа Иттифоқининг соғлиқни сақлаш бўйича комиссари Оливер Вархели январ ойида FT нашрига берган интервюсида:
"Пестицидлар таркибидаги кансерогенлар, мутагенлар ёки эндокрин тизимга зарар етказадиган моддалар ЕИ ҳудудига импорт қилинадиган маҳсулотларда бўлмаслиги керак," — деб таъкидлаган эди.