Бугун 3 июнь, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

Эверестда 5G алоқаси пайдо бўлди

Эверестда 5G алоқаси пайдо бўлди

Тибетда дунёдаги энг баланд жойлашган 5G стандартидаги мобил алоқа станцияси ишга тушди. Ушбу станция дунёнинг энг баланд чўққиси Эверестни мобил алоқа билан қоплашни таъминлайди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди. 

Таъкидланишича, China Mobile мобил алоқа операторига тегишли станция денгиз сатҳидан 6500 метр баландликда қурилган. У Эверестдаги таянч лагери яқинида жойлашган.

“Янги станция аввал 5300 ва 5800 метр баландликда қурилган станциялар билан биргаликда Эверестнинг шимолий томони ва чўққисининг 5G сигнал билан тўлиқ қопланишини таъминлайди”, дейилган хабарда.

Киритилди: 19:57 03.05.2020. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!