Европа Иттифоқининг полиция хизмати (Europol) 2035 йилга бориб Европада одамлар ва роботлар ўртасидаги можаролар келиб чиқиши мумкинлиги ҳақидаги ҳисоботни чоп этди. Бунга автоматлаштириш туфайли иш ўринларининг етишмаслиги сабаб бўлади.
The Daily Telegraph нашрига кўра, роботлар одамларнинг кундалик ҳаётида тобора муҳим ўрин эгаллаши, етказиб бериш, тозалаш ва беморларга ғамхўрлик қилишини маълум қилди. Бироқ, автоматлаштириш кўплаб одамларнинг ишини йўқотишига олиб келади ва "депрессияга учраган ҳудудлар" аҳолиси норозилик сифатида машиналарга ҳужум қилишни бошлайди.
Ҳисоботда қайд этилишича, роботнинг ҳар қандай хатоси, айниқса, шифохоналарда жамоатчилик норозилигига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, ҳужумлар ва жосуслик учун робот ёрдамчиларини бузиш, шунингдек, шаҳарларга зарба беришда сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган мини дронлардан фойдаланиш эҳтимолини ҳам истисно этмайди. Europol бунга роботларни ўчириб қўядиган махсус қуроллар билан қарши туришни режалаштирмоқда.
Европа Иттифоқи полиция хизмати ушбу ҳужжат прогноз эмас, балки стратегик режалаштириш воситаси эканлигини қўшимча қилди. Робототехника саноати вакиллари аллақачон бу сценарийни "техник ва тартибга солувчи тўсиқлар" туфайли бўрттирилган деб аташган.
Бир неча кун олдин Япониянинг Kawasaki концерни муҳандислари Corleo лақабли робот отнинг прототипини намойиш қилишди. Робот отлар 2035 йилда Японияда сотувга чиқарилиши кутилмоқда.