Бош оғриғи инсон ҳаёти давомида дуч келадиган оғриқлар орасида энг кўп такрорланадиган эпизодик ҳолатдир. Агар сизда тез-тез бош оғриса, шифокорга мурожаат қилиш лозим, чунки оғриқ турли йўналишдаги касаллик симптоми бўлиб, сурункали ва баъзан хавфли касалликларнинг аломати бўлиши мумкин.
Бош оғриғи сабаблари:
Агар оғриқ пешона ва кўз атрофида бўлса, бу гайморит ёки фронтит касалликларидан дарак бериши мумкин.
Бош оғриғида нима қилиш ва қайси шифокорга мурожаат қилиш керак?
Аксарият инсонлар боши оғриганда оғриқ қолдирувчи таблеткалар ичади. Оғриқни қолдириш учун табиий усул ва халқ табобатидан фойдаланиш мумкин. Масалан, пешона қисмига янги узилган карам барги қўйиш, мойчечакли чой ичиш, чаккани лимон ёки лавандали эфир мойи билан уқалаш ёрдам беради.
Оғриқ қолдирувчи дори воситаларидан ҳаддан ортиқ фойдаланиш соғлиққа жиддий хавф солиши мумкин. Оғриқлар тез-тез такрорланса ва кучайиб борса, шифохонага бориш, тиббий текширувдан ўтиш зарур. Шифокор терапевт ёки невролог оғриқ илдизини аниқлашга кўмак беради.