Эстония расмийлари, дронлар ишлаб чиқарувчи "Threod Systems" мудофаа компаниясида содир этилган саботаж уринишидан сўнг, 1-декабрдан эътиборан Россия билан барча чегара ўтиш пунктларини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Маргус Цахкна маълум қилди.
Литва ҳам Эстония ортидан Россия билан чегарасини ёпиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Болтиқбўйи давлати президенти Гитанас Науседа баён қилди.
Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков чегараларнинг ёпилиши юзасидан фикр билдираркан, Эстония ва Литва Россия билан чегарасида "девор" қураётганини, бироқ тарих шуни кўрсатадики, бундай деворлар уларни қурганларга ҳеч қачон яхшилик олиб келмаганлигини таъкидлади.