Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эстония ўз ҳудудида «Яндекс.Такси»ни тақиқлади

A A A
Эстония ўз ҳудудида «Яндекс.Такси»ни тақиқлади

Эстония ҳукумати 11 апрелдан «Яндекс.Такси»ни тақиқлашга қарор қилди. Бу Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ.

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Кая Каллас маълум қилди, деб хабар беради чоршанба куни ERR портали.

«Яндекснинг тақиқланиши Россия разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилувчи компанияларга Эстонияда ўрин йўқлигидан далолат беради», деган Каллас. У, шунингдек, Эстония Европа Иттифоқида мазкур компанияга қарши санкциялар қўллаш таклифи билан чиққанини таъкидлаган.

Аниқлик киритилишича, Эстония интернет провайдерлари Yandex NV веб-сайтлари ва таксилар билан боғлиқ иловаларга (Yandex Go и Yandex Pro) киришни чеклашлари керак. Бундан ташқари, иловалар дўконлари (Google Play, App Store ва бошқалар) ўзларининг иловалар дўконидан Yandex иловаларини юклаб олишни чеклашлари ва иловалар янгиланишларини таклиф қилишни тўхтатишлари керак.

Ҳукумат томонидан 31 мартда тасдиқланган Yandex N. V. га қарши санкциялар 11 апрелдан кучга киради.

Киритилди: 21:25 03.04.2022. Ўқилди: 3466 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!