Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эстония Россиянинг ҳаракатини НАТО билан муҳокама қилади

Эстония Россиянинг ҳаракатини НАТО билан муҳокама қилади

Эстония НАТО Низомининг 4-моддасига асосланиб, иттифоқчилар билан хавфсизликка таҳдид бўйича маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраш ниятида.

Бу ҳақда Эстония бош вазири Кристен Михал Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.

Унинг айтишича, 19 сентябрь куни эрталаб Россиянинг учта МиГ-31 қирувчи самолёти Эстония ҳаво ҳудудини бузган. НАТО қирувчи самолётлари жавоб берди ва Россия самолёти жўнаб кетди.

"Бундай қоидабузарлик мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", деди Михал.

Аввалроқ Россиянинг учта МиГ-31 тўхтатувчиси Эстония чегарасини бузиб, мамлакат ҳаво ҳудудида 12 дақиқа бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Парвоз Болтиқ денгизидаги Польшанинг Petrobaltic нефть платформаси устида амалга оширилгани хабар қилинганди.

Киритилди: 09:30 20.09.2025. Ўқилди: 535 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!