Бугун 4 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Эстония Россия чегаралари яқинида ҳарбий кучларни тўпламоқда

Эстония Россия чегаралари яқинида ҳарбий кучларни тўпламоқда

Эстония мудофаа кучлари бош штаби жума куни мамлакатда - асосан Россия билан чегарадош шимоли-шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларда йилнинг энг йирик халқаро ҳарбий машқларини ўтказишини маълум қилди.

"5 май душанба куни Эстония Мудофаа кучлари ва иттифоқдош бўлинмалар 23 майгача давом этадиган Siil 2025 (Типратикан 2025) қўшма халқаро машқларида иштирок этиш учун тўпланади. Машқларда асосий эътибор иттифоқчилар билан ҳамкорликда Эстония ва минтақавий мудофаа режаларининг асосий вазифаларини бажаришга ҳамда Мудофаа кучлари, Каитселиит ҳарбийлаштирилган кўнгилли ташкилоти ва иттифоқдош бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини текширишга қаратилади," дея таъкидланган хабарда.

Siil 2025'нинг асосий тадбирлари Эстониянинг шимоли-шарқий ва жануби-шарқий қисмларидаги полигонларда, Эстония Мудофаа кучларининг марказий полигонида, Нурсипалу полигонида ва уларнинг атрофида ўтказилади.

Киритилди: 23:13 02.05.2025. Ўқилди: 618 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!