Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Эртага тошкентликлар яна “свет”сиз қолади

Эртага тошкентликлар яна “свет”сиз қолади

Тошкентнинг Бектемир, Миробод ҳамда Олмазор туманларида 16 апрель куни “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.

Шу боис эртага қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:

  • Бектемир тумани: “Ҳусайн Бойқаро” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Миробод тумани: “Оқ уй” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: “Аҳил”, “Гулзор”, “Мояриқ”, “Иброҳим ота” ва “Мискин” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, – дейилади хабарда.

Киритилди: 22:50 15.04.2024. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!