АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (ДВ-2026) жавоблари 2025 йил 3 май куни эълон қилинади. Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.
Аризалар ўтган йили 2 октябрдан 7 ноябргача қабул қилинганди. Ушбу виза дастури – АҚШга иммиграция кўрсаткичлари тарихан кам бўлган халқлар вакилларига Америкага кўчиб бориб яшаш имкониятини беради.