Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эртага эрталабдан республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий режимда ишлай бошлайди

A A A
Эртага эрталабдан республикадаги барча газ қуйиш шохобчалари одатий режимда ишлай бошлайди

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, айни пайтда Фарғона водийсига газ таъминотини нормаллаштириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Ушбу ишларни яқин вақт ичида якунлаш режалаштирилган.

⚠️ Бугун соат 9:00 дан бошлаб шаҳарлараро йўналишлар бўйлаб, шунингдек аксарият ҳудудларда газ қуйиш шохобчалари одатий иш режмида ишлай бошлади. Айни пайтда Тошкент, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида газ босими меъёри паст экани боис, ушбу ҳудудлардаги газ қуйиш шохобчаларида вақтинчалик чекловлар сақланиб турибди.

🚙 Вазирлик автомобил ҳайдовчиларига ушбу вазиятни тўғри тушунганликлари учун миннатдорлик билдириб, иложи бўлса, зарур ҳолларда муқобил ёқилғи тури — АИ-80 бензини ёки бошқа маркалардан фойдаланиб туришларини сўраган.

Киритилди: 18:08 27.01.2022. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!