Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эртага, 22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Эртага, 22 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 22 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 25-27 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 9-14, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 9-14 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

Жорий йилнинг 23-25 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.

23-25 март кунлари республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Республиканинг тоғли ҳудудларида қорга айланиши мумкин бўлган ёмғир кўринишидаги ёғингарчиликлар бўлади.

23-24 март кунлари баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим жойларда секундига 20 метргача кучайиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати аста-секин 12-17 даража илиққача пасаяди.

21-25 март кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

23-25 март кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Киритилди: 16:33 21.03.2025. Ўқилди: 1319 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!