Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эроннинг Исроилга жавоби «аниқ» бўлади

Эроннинг Исроилга жавоби «аниқ» бўлади

Эрон парламенти спикери Исроилнинг мамлакатга қилган ҳужумларини Эроннинг 1-октабрдаги ракета ҳужумлари билан солиштирганда муваффақиятсиз бўлганини айтди ва Теҳроннинг жавоб қайтаришига ваъда берди.

«Сионистик режимнинг Ғазо ва Ливанда геноцид ва ҳимоясиз болалар ва аёлларни оммавий ўлдиришдан бошқа ютуғи йўқ ва бугунги кунда халқаро майдонда ҳеч қандай ишонч йўқ», деди Муҳаммад Бағир Ғолибаф.

“Эрон Ислом Республикаси ўзига хос қонуний мудофаа ҳуқуқи ва БМТ Низомининг 51-моддаси доирасида ўзини ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга деб билади ва бу қоидабузарликка аниқ ва мулоҳазаларга амал қилган ҳолда жавоб берилади," деди Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг собиқ ҳаво кучлари қўмондони.

Ғолибаф АҚШни Исроилнинг «барча уруш жиноятларидаги асосий ҳамкори» деб атади ва Вашингтон Исроилни ўт очишни тўхтатишга ундаши кераклигини айтди.

Парламент спикери минтақавий қўшниларига Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралагани учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 19:36 27.10.2024. Ўқилди: 1374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!