Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш қарори Трамп учун кутилмаган ҳаракат бўлди — CNN

Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиш қарори Трамп учун кутилмаган ҳаракат бўлди — CNN


Телеканал хабарига кўра, Пентагон ва АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши Эронга қарши амалиётни режалаштириш жараёнида Теҳроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпишга тайёрлигини анча паст баҳолаган.

CNN билан суҳбатлашган бир неча манбаларга кўра, Трамп маъмурияти ҳарбий ҳаракатларнинг эҳтимолий иқтисодий оқибатларини ҳам тўлиқ баҳоламаган. Натижада айрим амалдорлар ҳозирги вазиятни АҚШ учун “энг ёмон сценарий” деб атамоқда.

Ҳарбий амалиётнинг барча босқичларини режалаштириш жараёнида Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини ёпиши эҳтимоли ҳақидаги баҳслар иккинчи даражага тушиб қолган.

АҚШ Эроннинг бундай қадамга боришига тайёрлигини паст баҳолаган, чунки улар бундай ҳаракат Теҳроннинг ўзига анча катта зарар етказади, деб ҳисоблаган.

Киритилди: Бугун 08:23. Ўқилди: 575 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!