Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, келишув матни Эронда ратификация қилинишининг якуний босқичида турибди. Битимда қуйидагилар қуйидагилар назарда тутилган:
◾️ Эроннинг хориждаги музлатиб қўйилган активларидан Теҳронга зудлик билан 12 миллиард доллар тўланади;
◾️ Санкциялар ва ядровий дастур масалалари Ливандаги сулҳ ҳамда хорижий активларнинг бир қисми музлатишдан чиқарилганидан кейин муҳокама қилинади;
◾️ Эроннинг ядровий объектларини демонтаж қилиш ва ядровий материалларини утилизация қилиш кўзда тутилмаган;
◾️ Келишувда Теҳроннинг Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган кемалардан тўлов ундириш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида ҳеч нарса дейилмаган.