Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эроннинг барча тижорат авиакомпаниялари фаолияти тўхтатилади — АҚШ молия вазири

Эроннинг барча тижорат авиакомпаниялари фаолияти тўхтатилади — АҚШ молия вазири

Скотт Бесcентнинг сўзларига кўра, 23 сентябрдан эътиборан Эроннинг барча авиакомпаниялари бутун дунё бўйлаб ўз ишини тўхтатади. У Теҳронга тегишли фуқаро авиациясини яккалаш мақсадида киритилаётган қатъий санкциялар моҳиятини тушунтирди.

Бесcент Эрон самолётларига хизмат кўрсатадиган халқаро аеропортлар АҚШ банк тизимидан тўлиқ узиб қўйилишини айтди. Эндиликда хорижий операторлар долларда ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш хавфи туфайли Эрон самолётларига ёнилғи қуёлмайди, қўниш жойларини ажратолмайди ва йўловчи чипталарини сотолмайди.

Ушбу авиация эмбаргоси Вашингтоннинг “Иқтисодий ғазаб” амалиёти доирасида Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни ошираётган бир пайтда жорий этилмоқда. Эрон расмийлари режалаштирилган ушбу чекловлар бўйича ҳали расмий муносабат билдиргани йўқ.

Киритилди: 22:45 21.09.2026. Ўқилди: 377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!