Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Эронлик репер учун ўлим жазоси

Эронлик репер учун ўлим жазоси

Эрондаги суд эронлик ижрочи Татал (асл исми - Амир Ҳусайн Магсудлу) ҳақидаги ишда прокурорнинг апелляциясидан сўнг, беш йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосини Яратганга куфр келтириш айбловига кўра, ўлим жазосига ўзгартирди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

"Олий суд прокурорнинг эътирозини қабул қилди," - дея маълум қилди Эроннинг "Etemad" газетаси.

Нашрнинг таъкидлашича, Таталуга нисбатан иш пайғамбар Муҳаммад (с.а.в) га ҳақорат қилиш айбловлари сабабли "қайта кўриб чиқилган". Газета шунингдек, ҳукмнинг узил-кесил эмаслигини ва ҳали ҳам унга шикоят қилиниши мумкинлигини қайд этган.

Таталу - 37 ёшли эронлик мусиқачидир. Таталу Эронда яшаган пайтида бир неча бор ҳибсга олинган. 2018 йилда хонанда Истанбулга кўчиб ўтди. 2021 йилда Таталу Универсал Music Group билан ҳамкорликда "Fereshteh" номли альбомини чиқарди. 2023 йил декабрь ойида Туркия полицияси уни муддати ўтган паспорт билан мамлакатни тарк этишга уринганидан сўнг Эронга топширди. Ўшандан бери у қамоқда сақланмоқда.

Аввалроқ ижрочи фоҳишабозликни тарғиб қилгани учун 10 йиллик озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, унга Эронга қарши тарғибот олиб бориш ва "беадаб мазмундаги контент"ни тарқатишда айб қўйилган.

Киритилди: 20:24 21.01.2025. Ўқилди: 1481 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!