Бугун 12 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Эронга қарши ҳарбий амалиёт: АҚШ 6 кунда 11,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади

Эронга қарши ҳарбий амалиёт: АҚШ 6 кунда 11,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади

АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётнинг дастлабки олти куни учун 11,3 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади, деб хабар бермоқда The New York Times.

Нашр маълумотига кўра, АҚШ Конгресси аъзоларига тақдим этилган ҳисоб-китоблар фақат айрим асосий ҳарбий харажатларни ўз ичига олади. Шу сабабли кампаниянинг биринчи ҳафтаси учун якуний харажатлар бундан ҳам сезиларли даражада кўпроқ бўлиши мумкин.

"Бунга айрим қўшимча харажатлар, хусусан, логистика таъминоти, қўшинларни жойлаштириш ва бошқа ҳарбий операцион сарф-харажатларнинг барчаси тўлиқ киритилмаган", дея қайд этади The New York Times.

АҚШ оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Пентагон расмийлари аввалроқ Конгрессга урушнинг дастлабки икки кунидаёқ тахминан 5,6 миллиард АҚШ долларилик ўқ-дорилар сарфлангани ҳақида маълумот берган. Бу рақам аввал жамоатчиликка тақдим этилган тахминий ҳисоб-китоблардан анча юқори экани таъкидланмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, ҳарбий амалиётда юқори аниқликдаги ракеталар, қанотли ракеталар ва бошқа замонавий қуроллардан фаол фойдаланилаётгани харажатларнинг кескин ошишига сабаб бўлмоқда.

Киритилди: Бугун 14:45. Ўқилди: 399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!