Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эрондаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1167 нафарга етди

Эрондаги зилзила оқибатида жабрланганлар сони 1167 нафарга етди

Эрон шимоли-ғарбидаги Ғарбий Озарбайжон вилоятида содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила қурбонлари сони 1167 нафарга етди. Бу ҳақда ISNA ахборот агентлиги вилоят губернатори Муҳаммад Содиқ Мутедемянга таяниб хабар берди.

Расмийга кўра, вилоятнинг 70 та аҳоли пунктида зилзила оқибатида биноларнинг 20-50 фоизи вайрон бўлган.

Ер силкинишлари Хой шаҳрида 28 январь куни маҳаллий вақт билан 21:44 да қайд этилган. Бу ҳақда Эрон табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш департаменти сайтида эълон қилинган маълумотлардан келиб чиқади. Зилзила манбаи 6,49 км чуқурликда жойлашган.

Бир кун аввал Эрон Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари Мужтаба Холидий табиий офат оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва 973 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 07:59 31.01.2023. Ўқилди: 2133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!