Эрон авиакомпаниялари ассоциацияси АҚШ-Исроил операцияси давомида мамлакат аэропорт инфратузилмасининг 95 фоизига зарар етказилмаганини маълум қилди.
Бу ҳақда Fars ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликнинг таъкидлашича, 20 дан ортиқ фуқаролик самолётлари жиддий зарар кўрмаган.
Бу маълумот Эрон ўз ҳаво майдонини тижорат рейслари учун қайта очишга тайёргарлик кўраётган бир пайтда пайдо бўлди.