Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу ҳақда хорижий мамлакатлар элчилари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда Iran International.
"Эронда сўнгги кунларда содир бўлаётган террорчилик ҳаракатларида АҚШ ва Исроил иштирок этганини кўрсатувчи кўплаб ҳужжатлар ва далилларимиз бор. Бу воқеаларнинг айбдорлари албатта жавобгарликка тортилади", — деди Эрон ТИВ раҳбари.
Аббос Ароқчининг сўзларига кўра, буни Қўшма Штатларнинг собиқ давлат котиби Майк Помпео ҳам тасдиқлаган.
"Помпео Моссад агентлари исёнчилар ёнида эканини ва ушбу террорчилик ҳаракатига раҳбарлик қилаётганини тан олди", — дея таъкидлади вазир.