Эрон ҳудудида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо ва оғир молиявий аҳвол туфайли дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган. Шундан сўнг элчихона ходимлари зудлик билан унинг қайтарилишини ташкил этиш бўйича зарур чораларни кўрган.
Эрон расмийлари билан ҳамкорликда хорижга чиқиш визаси расмийлаштирилган. Эроннинг «Zagros Air» авиакомпанияси билан музокаралар ўтказилиб, натижаси бўйича Теҳрон–Тошкент тўғридан-тўғри рейси учун авиачипта имтиёзли шартларда сотиб олинган.