Эрон президенти Масъуд Пезешкиён мамлакатда яқинда бўлиб ўтган намойишлар ва тартибсизликлар давомида ҳалок бўлган қарийб 3 минг нафар шахснинг исм-шарифларини эълон қилишга топшириқ берди.
Президент маъмурияти маълум қилишича, жами 2 986 нафар ҳалок бўлган шахс ҳақидаги маълумотлар очиқланган. Расмий қурбонлар сони — 3 117 нафар бўлиб, фарқ 131 кишининг шахси ҳали аниқланмагани билан изоҳланди.