Бугун 18 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эронда намойиш қурбонлари хотирасига ўтказилган тадбирлар янги норозилик митингига айланди

Эронда намойиш қурбонлари хотирасига ўтказилган тадбирлар янги норозилик митингига айланди

Бу ҳақида AFP агентлиги Эрон ижтимоий тармоқларидаги видеоларга таяниб хабар қилмоқда.

Эроннинг Ободон шаҳридан олинган видеода одамлар гуллар ва ҳалок бўлганларнинг суратларини ушлаб туриб, “Хоманаийга ўлим”, Шоҳ омон бўлсин!” шиорларини айтиб ҳайқирмоқда. Бошқа видеода эса одамлар ўқ овозлари остида ваҳимага тушиб, югуриб кетаётгани кўрсатилган.

Маълум қилинишича, Эрон ҳукумати Теҳрондаги Имом Хумайний масжидида намойиш қурбонларини хотирлаш бўйича ўз тадбирини ўтказди. Тадбир иштирокчилари Эрон байроқларини кўтарган, ҳалок бўлганларнинг портретларини ушлаб турган ва “Америка йўқ бўлсин”, “Исроил йўқ бўлсин” шиорларини айтишган.

Тадбирда Эрон вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси командири Исмоил Каъани сўзлади. Каъани безориликларни бошловчилар ва террорчиларни қўллаб-қувватлаганлар жиноятчи ҳисобланиб, жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Эрон намойишлари декабр-январ ойларида куч ишлатиш билан шафқатсиз бостирилган. Мамлакат Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи умумий қурбонлар сони 3117 кишини ташкил қилганини билдирган. Улардан 2427 нафари тинч фуқаролар ва хавфсизлик ходимлари эканлиги айтилган. Қолган қурбонларни вазир “террорчи” деб атаган.

АҚШда жойлашган Human Rights Activists News Agency агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, намойишлар давомида камида 7000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган ва уларнинг аксариятини намойишчилар ташкил қилади.

Киритилди: Бугун 17:26. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!