Бугун 9 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Эронда мамлакат Олий раҳбарини сайлаш бўйича якдил фикрга эришилди

Эронда мамлакат Олий раҳбарини сайлаш бўйича якдил фикрга эришилди

Бу ҳақда бугун, 8 март куни Экспертлар кенгаши аъзоси Муҳаммад-Меҳди Мирбоқирий давлат телевидениеси орқали қилган чиқишида маълум қилди.

"Экспертлар кенгашининг муҳтарам аъзолари шу кунларда Олий раҳбар номзодини белгилаш учун бор куч-ғайратларини сарфладилар ва бу ишда муваффақиятсизликка учрамадилар. Кўпчиликнинг фикрини ифода этувчи қатъий ва якдил тўхтамга келинди", — деди у.

Шунга қарамай, Мирбоқирий ҳали ҳал қилиниши керак бўлган айрим тўсиқлар мавжудлигини қайд этди.

Жорий йил 1 март куни Эрон давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат олий раҳбари оятуллоҳ Али Хаминаий АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида ҳалок бўлганини расман тасдиқлаганди.

Киритилди: 15:10 08.03.2026. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!