Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Эронда коронавируснинг иккинчи тўлқини авж оладими?

Эронда коронавируснинг иккинчи тўлқини авж оладими?

Эронда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини башорат қилинмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Саид Намаки маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

Унинг сўзларига кўра, май ойида мамлакатда вирус юқтирганлар сони кўпайган, шунинг учун инфекция устидан ғалаба ҳақида гапиришга ҳали эрта. "Агар одамлар эҳтиёт чораларига риоя қилмаса, биз энг ёмон ҳолатларга ҳам тайёргарлик кўришимиз керак", — деди Соғлиқни сақлаш вазири. Намаки коронавируснинг иккинчи тўлқини янада хавфли бўлиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Таъкидланишича, 31 май куни мамлакатда 2979 янги коронавирус инфекцияси қайд этилган. Яна 81 киши вафот этди. Эҳтиёт чоралари апрель ойида сустлаша бошлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда 154,4 минг киши коронавирусга чалинган. 7,8 минг киши вафот этган.

Киритилди: 12:28 02.06.2020. Ўқилди: 1789 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!