Бугун 25 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Эронда Исроил ва АҚШ ҳужумларидан кейин ядровий объектларга жиддий шикаст етгани тан олинди

Эронда Исроил ва АҚШ ҳужумларидан кейин ядровий объектларга жиддий шикаст етгани тан олинди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Ароқчи Исроил ва АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаво ҳужумлари натижасида мамлакат ядровий объектларига «кенг қамровли ва жиддий» шикаст етганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ушбу баёнот Эрон парламенти томонидан МАГАТЭ билан ҳамкорликни тўхтатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилиниши ортидан қилинган.

🗣 «Шуни айтишим керакки, шикаст жиддий ва кенг қамровли. Аммо МАГАТЭ инспекторлари келадими ёки йўқми ва уларга тўлиқ маълумот бериладими — бу масала парламент қонунига мувофиқ ҳал қилинади», — деди Ароқчий.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эсмоил Бағай ҳам Al Jazeera телеканалига берган изоҳида шундай деган:

🗣 «Бизнинг ядровий объектларимиз жиддий шикастланган — бу аниқ».

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ва унинг ҳамкорлари Эрон ядровий объектлари бутунлай йўқ қилинганини даъво қилмоқда.

Киритилди: 11:10 27.06.2025. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!