Эрон минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига зарбалар берганини эълон қилди.
Бу ҳақда Al Jazeera телеканали Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) денгиз флоти баёнотига таяниб хабар берди.
Ҳужумлар Баҳрайндаги Ал-Сахир аэропортидаги АҚШ дронларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ангарларига, шунингдек, Қувайтдаги Арифжан авиабазасидаги денгиз махсус кучлари объектига қаратилган. Бундан ташқари, Баҳрайндаги Порт Салмандаги АҚШ махсус кучлари 59 кемалари учун ўқув ангарларига зарбалар берилди.
Эрон томонининг сўзларига кўра, ҳужумлар объектларни бутунлай "вайрон қилди ва жиддий шикастлади".
Шуни таъкидлаш керакки, воситачилар илгари Эронга АҚШ билан 10 кунлик сулҳ тузиш таклифини тақдим этган эди.