Исроил мудофаа кучлари Эрон ядровий дастурига етказилган зарарни баҳолашга ҳали эрта, деб ҳисобламоқда.
Бу ҳақда The Times of Israelга Исроил армияси Эфи Дефрин маълум қилган.
"Биз олдимизга қўйилган барча вазифаларни бажардик, ҳатто ундан ҳам кўпроқ. Бироқ хулоса чиқаришга ҳали эрта - ядровий дастурнинг турли қисмларига қилинган ҳужумлар натижаларини ўрганмоқдамиз", — деди у.
Унинг қайд этишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар катта. “Айтишим мумкинки, биз уни амалга оширишни йиллар давомида кечиктирдик".